Корхона ҳақида

“Rezolyut Trans Trading” маъсулияти чекланган жамияти ихтисослаштирилган корхонаси Ўзбекистон Республикаси «Фукаролик Кодекси»нинг талаблари ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2009 йил 31 декабрдаги «Бюджет ташкилотлари ва давлат унитар корхоналарининг асосий воситаларини хамда қурилиши тугалланмаган объектларини сотиш, шунингдек уларни сотишдан тушган пул маблағларини тақсимлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳакида»ги 343-сонли қарори асосида Республика худудидаги корхоналар, ташкилотлар, давлат корхоналари, акциядорлик жамиятлари ва акциядорлик тижорат банклари тасарруфида бўлган автотранспорт воситалари, асбоб ускуналар, машина ускуналари ва саноат ускуналари хамда кўчмас мулк хисобланмайдиган бошка мол-мулкларни оммавий очиқ савдоларини ташкил этиш ва ўтказиш доирасида фаолият олиб боради. Хусусан, жамият томонидан ташкилаштирилаётган савдоларда сотувчи ва харидорларга тенг хуқуқлилик, савдо иштрокчиларининг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш учун барча шарт –шароитлар яратилган.
Жамиятга хозирги кунда шу сохада иш стажига эга булган хамда малакали мутахасислар ва ходимлар ишга жалб килинган.
Савдога чиқарилган мулкларни оммавий савдоларда белгиланган муддатларда сотилишини таъминлаш хамда талабгорларни жалб килиш максадида оммавий ахборот воситаларида эълонлар берилиши, жамият интернет сайтида эълон берилиши билан бир қаторда кенг миқиёсда тарғибот ва ташвиқот ишлари амалга оширилади. Шунингдек, жамиятимиз очик аукцион савдоларига куйилган мулкларни савдосини зарурат тугилганда мулк жойлашган манзилда утказиш учун барча моддий техник жихатдан таъминланган.
Хозирги кунда жамиятимиз бир қатор корхона ташкилотлар билан хамкорликда иш олиб бормокда жумладан, “Qizilqumsement” АЖ, AT “Xalq bank”, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Ахборатлаштириш Бош Маркази, “УЗДОНМАХСУЛОТ” АК, “Тошшахартрансхизмат” АЖ, «Турон банк» АТБ, “Ўрта Осиё Транс” АЖ, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва Сув хўжалиги Вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазирлиги, ва бошқа бир қанча ташкилотлар ўртасида ўзаро шартнома асосида хамкорлик йулга қуйилган.
Юкоридагиларни инобатга олган холда Сиз рахбарлик қилаётган ташкилот тасарруфида бўлган автотранспорт воситалари, асбоб ускуналар, машина ускуналари ва саноат ускуналари хамда кўчмас мулк хисобланмайдиган бошка мол-мулкларни оммавий очиқ савдоларини ташкиллаштириб бериш таклифини берамиз.
Савдо ташкилотчиси ўзаро тузилган хамкорлик шартномаси асосида хизмат кўрсатади. Шунингдек савдо ташкилотчиси томонидан кўрсатиладиган хизмат хаққи ўзаро келишувга асосан имтиёзли равишда белгиланади.
Жамиятимиз ва ташкилотингиз ўртасидаги ўзаро хамкорлик самарали ва хар томонлама фойдали бўлишини кафолатлаймиз.

Ҳамкорлар